ЭСЛАТМА !
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Ҳарбий мусиқа академик лицейига хужжатлар қабули бошланди.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида номзодларнинг хужжатлари: электрон кўринишда телеграмм канали “HMAL 2022-2023 o‘quv yili uchun qabul” ёки (https://t.me/+zyICcdJ-UDMxNzMy)
хаволаси орқали юборилади.
Академик лицейимизда ўқиш давлат тилида олиб борилади.
Қабул комиссиясига қуйидаги хужжатлар тақдим қилинади:
- Номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан академик лицей директори номига ариза (намуна берилади);
- Номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан тўлдириладиган сўровнома(намуна берилади);
- Номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувохномаси нусхаси;
- 086-U шакл бўйича тиббий маълумотнома;
- Номзоднинг тиббий дафтарчаси (063 шакл);
- 6 дона 3х4 см ўлчамли рангли фотосурат;
- Номзоднинг ўқиш жойидан баҳолар табелининг нусхаси;
- Ота-онаси паспорт ва никоҳ гувоҳномалари нусхаси ҳамда уларнинг иш жойидан (ишсиз ҳолда маҳалладан далолатнома) маълумотнома;
Имтихон маслахат (консультатция)лар жараёнидан олдин, рўйхатдан ўтишда:
Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (асли) , тиббий маълумотнома (асли), расмлар файлга (10 талик) солиниб топширилади.
Маслахат (консультатция)лар жадвали қўшимча
эълон қилинади.
Қўшимча маълумот олиш учун:
(71) 276-92-36
(71) 276-89-03